Ўзбекистон Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг Яшнобод туманидаги қабулида доимий рўйхатдан ўтиш муаммоси ҳам кўтарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Галина Григорева бундан бир неча йил олдин уйини сотиб, Россияга кўчиб кетишни ният қилган. Лекин ўйлаган режаси амалга ошмай, Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлган. Бироқ уйсиз, пропискасиз қолган.
Кўчада қолган фуқарога маҳаллий ҳокимлик ётоқхонадан жой ажратган. Лекин бу аёлнинг доимий рўйхатдан ўтишни сўраб қилган мурожаатлари эътиборсиз қолган.
Қабул жараёнида мутасаддиларга қўлида Ўзбекистон Республикаси паспорти бўлган, олдин шу ерда доимий яшаган бу фуқаро пропискага олиниши шартлиги уқтирилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)