27 июль куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси тарихда биринчи марта Boeing 787 Dreamliner лайнерида Тошкент–Нью-Йорк тўғридан-тўғри рейсини амалга оширади. Бу ҳақда, авиакомпания матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
18 майга ушбу лайнерда Тошкент–Рига–Нью-Йорк–Тошкент рейси амалга оширилиши режалаштирилган.
Нью-Йоркка Dreamliner’да учиш вақти 12 соатни ташкил этади, Тошкентга қайтиш эса 11 соат вақт олади.
Бундан ташқари, миллий авиакомпания Рига орқали АҚШга рейсларни ҳафтасига бир марта амалга оширишда давом этади.
Boeing 787 Dreamliner’нинг Тошкент–Рига–Нью-Йорк–Тошкент йўналишида эксплуатация қилиниши Ригага 20−30 дақиқа, Нью-Йоркка эса бир соат эртароқ етиб олиш имкониятини беради.
Изоҳ (0)