Британиянинг Уилтшир графлигида қурилиш ишларига тайёргарлик кўриш чоғида Биринчи Жаҳон уруши йилларига оид аскарлар машғулоти учун ишлатилган улкан туннель ва траншеялар тизими аниқланди. Бу ҳақда, The Guardian нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, туннелларда икки юздан ортиқ гранаталар топилган бўлиб, уларнинг ярмини ҳали ишлатиш мумкин. Шунингдек, машғулот майдончасидан сигаретлар, конфетлар ва консерва банкалари топилди.
Майдонча аскарлар жанг чоғида тушиб қоладиган шарт-шароитларни жонлантириши лозим эди. Туннеллар деворларида кўплаб ёзувлар қолдирилган. Археологларнинг таъкидлашича, аскарлар машғулот окопларида ҳафталаб турган. Уларнинг овқати сирасига, юқоридагилардан ташқари, пишлоқ ва қуюлтирилган сут кирган.
Археологларнинг тахмин қилишича, даставвал фақат траншеялар бўлган, кейин эса туннеллар тизими яратилган. Машғулотлар давомида улар душманни эшитиш учун туннеллар қазиган, эшитишда эса стетоскоплардан фойдаланган.
Объект ўрганиб чиқилгач, туннелларга бетон қуйилади, жойнинг ўзида эса 400 уй қад кўтаради.
Изоҳ (0)