АҚШ ҳукумати 2018-молиявий йилда Ўзбекистонга Давлат департаменти орқали кўрсатиладиган ёрдамни 4,4 фоизга ошириб, 9,3 миллион долларга етказади. Бу ҳақда Foreign Policy’да чоп этилган бюджет ҳужжатидан маълум бўлди, деб хабар беради «1News.uz».
Бундан ташқари, худди шу фискал йилда Украинага кўрсатилажак ёрдам ҳажми 68,8 фоизга тушиб, 570 миллион доллардан 177 миллион долларгача пасаяди. Бошқа айрим давлатларга кўрсатиладиган ёрдам ҳажми ҳам қисқаради. Қуйидаги давлатларга ёрдам кўрсатилиши бутунлай тўхтатилади: Арманистон (илгари 17,6 миллион доллар ажратилиши режалаштирилган эди), Озарбайжон ва Беларусь (7,7 миллион доллардан), Грузия (47,5 миллион доллар), Қозоғистон (6,1 миллион доллар), Туркманистон (3,9 миллион доллар) ва бошқалар.
Давлат департаменти Қирғизистон ва Тожикистонга кўрсатиладиган ёрдамни 60 ва 47,6 фоизга камайтирди, бу кўрсаткичлар тегишли равишда 18 ва 17 миллион долларга тушиб кетди. Вьетнам, Куба ва яна бир қатор давлатлар ёрдамдан бутунлай мосуво бўлди.
Изоҳ (0)