Япония, Жанубий Корея ва АҚШ КХДРга нисбатан дипломатик, ҳарбий ва иқтисодий чоралар масаласида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда АҚШнинг КХДР бўйича махсус вакили Жозеф Юн Япония ва Жанубий кореялик ҳамкасблари Кэндзи Канасуги ва Ким Хон Гюн билан Токиодаги учрашув якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Дипломатия, ҳарбий ҳаракатлар ва иқтисодиёт соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдик», — дейди Жозеф Юн. Унинг сўзларига қараганда, томонлар вазиятни тартибга солиш масалаларида Хитойнинг муҳим рол ўйнаши борасида бир фикрга келган.
Ўз навбатида, Ким Хон Гюн томонлар Шимолий Кореяга нисбатан босимни кучайтиришга келишганлигини таъкидлади. У, шунингдек, учрашувда провокацион ҳаракатлар содир этган ҳолатларда Пхеньянга нисбатан чоралар кўриш масаласи муҳокама қилинганлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)