25 апрель куни Россиянинг Саратов вилояти Фёдоровск туманида рўй берган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди. Ҳалок бўлган шахс Ўзбекистон фуқароси эди, деб хабар беради «1News.uz».
Дастлабки маълумотларга қараганда, Энгельс–Ершов автойўлида (Самара–Волгоград федерал трассаси участкаси) Мунино қишлоғи яқинида Toyota Auris автомобилининг 33 ёшли ҳайдовчиси терс йўлга чиқиб кетган. Бунинг оқибатида у 33 ёшли аёл бошқарувидаги «ВАЗ-2115» машинаси билан тўқнашган.
«ВАЗ-2115» йўловчиларидан бири, 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бундан ташқари, машинани бошқариб келган аёл жиддий жароҳат олган ва ҳозир оғир аҳволда. «ВАЗ-2115»нинг икки йўловчиси ва Toyota ҳайдовчиси шифохонага тушган.
Мавжуд маълумотларга кўра, «ВАЗ-2115»да Ўзбекистон фуқаролари кетаётган эди.
Изоҳ (0)