Олмаота полицияси шаҳар метрополитенида гўёки бомба қўйилганлиги ҳақида хабар берган кишининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда Олмаота ички ишлар департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
«Ички ишлар органлари, шунингдек, Олмаота шаҳри ва Олмаота вилояти махсус хизматларининг биргаликдаги ҳаракатлари туфайли миналаштирилганлиги ҳақида хабар берган вояга етмаган шахс Сарқанд шаҳри фуқароси эканлиги аниқланди», — дейилади хабарда.
Бошқарманинг маълум қилишича, терроризм акти ҳақида ёлғон хабар бериш факти бўйича судгача суриштирув давомида тергов томонидан қўнғироқ қилганнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ва унинг айбдорлик даражаси аниқланади.
Аввалроқ, 24 апрель куни аноним қўнғироқ туфайли полиция Олмаота метросидаги барча станцияларни текширганлиги ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)