Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Apple компанияси ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказиш учун NASA муҳандисларини жалб қилади. Бу факт Apple автомобиль бозорининг бу соҳасида рақобатчилардан ортда қолаётганини ва ҳозирги вақтда бу соҳани яхшилашга ҳаракат қилаётганини билдиради. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Газетанинг маълумотларига кўра, корпорация АҚШ ҳукуматини олти нафар мутахассисни, шу жумладан, NASA’нинг робототехник-муҳандисларини ёллаётгани ҳақида хабардор қилган.

14 апрелда Калифорния штатининг транспорт департаменти Apple ҳайдовчисиз автомобиллар синовини ўтказиш ҳуқуқига эга компаниялар қаторига киритилганини маълум қилди. Бу рўйхатга Volkswagen Group оф Америcа, Mercedes-Benz, Google, Tesla, Nissan, BMW, Honda, Ford киради. Бу компаниялар синов вақтида ЙТҲ юз берса, ҳодиса ҳақида департаментга 10 иш куни ичида хабар бериши керак.

Март ойининг охирида NASA АҚШда ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларни такомиллаштириш бўйича лойиҳага қўшилишини расман эълон қилган. Бундан кўзланган асосий мақсад йўлдаги ҳолатни таҳлил қила оладиган ва ҳайдовчи иштирокисиз ҳаракатлана оладиган ишончли ва хавфсиз транспорт воситасини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Газетанинг хабар беришича, Apple дастлаб ярим мустақил автомобиллар яратишни режалаштирган. Компаниянинг режалари босқичма-босқич ўзгарган ҳамда ҳайдовчини унинг бармоқ излари орқали танийдиган ва тугмани босиш орқали ҳаракатга туширилиб, йўловчиларни мустақил равишда ўз манзилига олиб бора оладиган тўлиқ мустақил автомобиль яратишга қарор қилинган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар