2018 йил Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти илк бор Гана, Кения ва Малавида малярияга қарши вакцинани синовдан ўтказади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вакцина тўрт маротаба — биринчи учтаси бир ойда бир маротаба, сўнгги тўртинчиси 18 ойдан кейин киритилиши лозим.
Синов лаборатория шароитларида муваффақиятли амалга оширилганига қарамай, эмлаш реал ҳаётда қандай натижа бериши номаълум. Шу боис вакцина бир неча мамлакат аҳолисигагина нисбатан қўлланилади. Унинг натижаларида келиб чиқибгина кейинги ҳаракатлар режаси тузилади.
Тадқиқотда 5—17 ойлик 750 минг нафар бола иштирок этади. Уларнинг ярми эмланади, қолган ярми эса назорат гуруҳи вакиллари ролини бажаради.
Режалар бўйича ушбу ёшдаги болаларни эмлаш 10 тадан тўрт ҳолатда маляриядан сақлаш имконини бериши, оғир ҳолатлар миқдорини уч баробар камайтириши ҳамда стационарда даволанувчи ёки қон қуйиш лозим бўлган болалар сонини камайтириши керак.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)