Туркманистоннинг «Яслик» телеканали «Билесиниз гелярми» ижодий гуруҳи 15 апрель куни Бухоро вилоятида суратга олиш ишларини ўтказди, дея хабар бермоқда «1news.uz».
Суратга олиш гуруҳининг мақсади — туркманистонлик телетомошабинларга Ўзбекистон халқлари маданияти, анъаналари, ҳунармандчилиги ва миллий таомларини ёритиб бериш, дейилади хабарда.
Бухоро вилоятига ташриф чоғида суратга олиш делегацияси Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси, Лаби Ҳовуз мажмуаси, савдо гумбазлари каби тарихий ёдгорликларда, шунингдек, Asia Bukhara ва «Девонбеги» меҳмонхоналарида суратга олиш ишларини олиб борди.
Изоҳ (0)