Франциянинг амалдаги президенти Франсуа Олланд сайловда иккинчи турга ўтган номзодлардан Эмманюель Макронни қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Олланд иккинчи турда собиқ иқтисодиёт вазири Макронга овоз беришини билдирди, негаки, унинг фикрича, у Франция халқини бирлаштира олувчи яхши номзоддир.
Шунингдек, у «Миллий жабҳа» партияси етакчиси Марин Ле Пен иккинчи турга чиққани Франция учун катта таҳдид эканлигини таъкидлаб ўтди.
«Ультраўнг номзоднинг иккинчи турда бўлиши Франция учун катта таҳдиддир», — деди Олланд.
Изоҳ (0)