Сурия армияси ҳарбийлари Дамашқдан 220 километр узоқликда жойлашган Хама провинцияси шимолидаги Халфая шаҳрида бўлган террорчи гуруҳларнинг йирик истеҳкомини вайрон қилди. Бу ҳақда, ҳарбий қўмондонлик вакили сўзларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳукумат кучлари истеҳком атрофидаги саккизта аҳоли яшаш пунктини ҳам озод қилган.
«Олиб борилган операция давомида юзлаб террорчилар, учта танк ва 38 та ҳарбий транспорт воситаси, қуроллар ва ўқ-дорилар омборхоналари йўқ қилинди», — деди қўмондонлик вакили.
«Сурия ал-Ан» портали ахборотига кўра, Халфая остидаги операцияда «Жайш ал-Изза» экстремистик гуруҳи етакчиси Али Жамол ас-Сабаъ ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)