Канада ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари 2015 йилдан бери илк бор жорий йилнинг 20 апрель куни Россиянинг икки стратегик бомбардимончи самолёти Ту-95 га («Айиқ») ҳамроҳлик қилиш учун самога кўтарилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Канада Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг CF-18 Hornet қирувчи-бомбардимончилари Россия самолётларини Канаданинг шимолий соҳиллари ҳавосида тутиб олди.
Шимолий Америка ҳаво-космик мудофаасининг Америка-Канада бирлашган қўмондонлиги вакили майор Женнифер Стадник Россиянинг «Айиқ»ларига ҳамроҳлик қилиш учун АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг F-22 қирувчилари ҳам учирилганини маълум қилди. Ушбу қирувчиларнинг базаси Аляска чегараларида жойлашган.
Таъкидланишича, ўтган ҳафтада Россия ҳарбий самолётлари АҚШ ёки Канада ҳаво сатҳига тўрт маротаба яқинлашган.
Изоҳ (0)