Хитой олимлари космик вазнсизлик шароитларида тана ҳужайраларининг бўлиниши ва эмбрион шаклланишини ўрганишга киришишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу муҳим тажриба, чунки биз инсоният космосни тадқиқ этиш жараёнида қандай кўпайишини тушуниш учун биринчи қадамни қўймоқдамиз», — деди лойиҳага бевосита алоқаси бўлган Пекиндаги Цинхуа университети профессори Кенкуй Ки журналистларга.
Унинг сўзларига қараганда, «Тяньчжоу-1» космик юк ташувчиси зарур биоматериални орбитага етказган. Унда инсон кўпайиши жараёнига микрогравитация, космик гравитация ва магнит майдонларининг таъсири ўрганилади.
Тажриба 30 кун давом этади. Хитойлик мутахассислар Ердан туриб қурилмани назорат қилишни режалаштирмоқда. Қурилма одам эмбриони тана ҳужайраларининг ҳомилага айланиш жараёнини таъминлайди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)