«Абу Сайяф» террорчи гуруҳининг етакчиларидан бири Филиппиннинг Бохоль оролида ҳукумат кучлари билан отишма чоғида ўлдирилди. Бу ҳақда, CNN Philippines телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бу ростанам Хоселито Мейория, ва у қўшинларимиз унинг гуруҳи билан тўқнашган чоғида ўлдирилди», — маълум қилди телеканалга Филиппин қуролли кучлари вакили Реституто Падийа.
Илгарироқ Бохоль штати губернатори отишма давомида камида олти нафар радикал йўқ қилинганини билдирган эди.
Изоҳ (0)