АҚШ президенти Дональд Трамп Associated Press’га берган интервьюсида 20 апрель куни Парижда содир бўлган теракт «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пеннинг позицияси мустаҳкамланишига олиб келади, дея ҳисобламоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Унинг чегарага ҳамда Францияда содир бўлган воқеага боғлиқ позицияси жуда кучли.Трампнинг фикрича, кимнинг ислом террорчилиги ва миллий чегара борасидаги позицияси кескин бўлса, сайловда яхши натижа кўрсатади. Америка етакчисининг сўзларига кўра, кучли Европа унинг учун жуда муҳим.Дональд Трамп, АҚШ президенти
Франция президентлигига сайловнинг биринчи тури 23 апрелда бўлиб ўтади.
20 апрелда Парижда содир бўлган теракт оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва яна икки киши жароҳат олган эди. Елисей майдонидаги отишма президентликка 11 номзоднинг сайловолди тайёргарлик дастури билан France 2 телеканалида чиқиш қилаётган вақтда содир бўлган. Отишма учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)