Полиция ўз ходимларига ҳужум қилган эркакка алоқадорликда гумон қилинаётган шахснинг Париж шаҳри чекка қисмида жойлашган уйида тинтув ўтказди. Бу ҳақда полиция ҳужжатига таяниб, Associated Press агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Тезкор тадбир Сена ва Марна департаментининг Шель аҳоли пунктида ўтказилди. Уй 39 ёшли Карим Чеурфининг оиласига тегишли эканлиги таъкидланмоқда.
Полиция манбасига кўра, ҳужум қилишда бош гумонланувчи — 39 ёшли эркак Парижнинг шарқий қисмидан.
Агентлик Le Parisien француз газетаси архивига таяниб маълум қилишича, Чеурфи 2001 йилда полициячига ҳужум қилишда айбланиб, ҳукм қилинган эди.
Аввалроқ Париж прокурори Франсуа Моленс Парижда полициячиларга қарата ўқ узган одамнинг шахси аниқланганлигини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!