Лотин Америкасининг тўққизта мамлакати ҳукуматлари Венесуэладаги намойишчилар ва полиция ўртасидаги янги тўқнашувларни қоралади ва республика ҳокимиятини зўравонликни олдини олиш учун чоралар кўришга чақирди. Бу ҳақда ушбу давлатлар ТИВларининг қўшма баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Аргентина, Бразилия, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Мексика, Парагвай, Перу ва Уругвай Венесуэлада йўл қўйилган зўравонликни қатъий қоралайди, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг ушбу мамлакатда эълон қилинган манифестацияларнинг тинч шароитда ва зўравонликларсиз ўтказилишига чақириқлари инобатга олинмаганлигидан афсусда», — дейилади хабарда.Ушбу мамлакатлар ҳукуматларининг фикрича, Венесуэла расмийлари асосий ҳуқуқларни таъминлаш ва ижтимоий тинчликни сақлаш учун зудлик билан чоралар кўриши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэладаги норозилик намойишлари давомида 223 киши жабрланганлиги ҳақида хабар қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)