Сурия президенти Башар Асаднинг фикрича, Россия ер усти қўшинларини мамлакат ҳудудига олиб киришга эҳтиёж йўқ. Бу ҳақда у «РИА Новости» агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Унинг айтишича, Россия ҳаво-космик кучлари Сурияда яхши самарадорлик кўрсатди, шу боис бошқа турдаги қўшинларга ҳозирча зарурат йўқ.
«Балки келажакда, агар душманларимиз ва уларнинг тарафдорлари, уларнинг террорчилари ўз стратегиясини ўзгартириб, бутун дунёдан кўпроқ миқдорда террорчиларни олиб кирса, у пайтда бутун бошли террорчилар армиялари шаклланса, балки ўшанда керак бўлар, ҳозирча бу зарур деб ўйламайман», — таъкидлади Суриянинг амалдаги раҳбари.
Изоҳ (0)