Корея Республикасида Жанубий Корея — АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Max Thunder ўқув машғулотларининг фаол фазаси бошланди. Бу ҳақда мамлакат Миллий мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Машғулотларда АҚШ еттинчи ҳаво армияси ва Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучларининг 100 га яқин самолёти — қирувчи самолётлар, ҳужум қилувчи, бомбардимончи, транспорт самолётлари, ҳаво разведкаси самолётлари иштирок этмоқда», — дейилади ҳужжатда.
Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, 28 апрель куни якунланадиган машғулотларда КХДР томонидан провокация амалга оширилган ҳолатлардаги жавоб ҳаракатлари, жумладан, юқори аниқликдаги қурол турларини қўллаш орқали бомба улоқтириш, шунингдек, душман ракетага қарши мудофаа тизимини енгиб ўтиш кабилар ишлаб чиқилмоқда.
Max Thunder Корея Республикасида 2009 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)