Албания парламентининг республика янги президентини сайлаш учун чақирилган махсус сессияси 19 апрель куни ёпилди. Албан телеграф агентлигининг хабар беришича, спикер Илер Мета бирорта ҳам номзод қайд этилмаганлигини маълум қилган, деб ёзади TJournal.
Мажлис иккита чиқиш билан чекланди. Биринчи чиқиш давомида Мета миллий қонунчиликнинг давлат раҳбари сайловлари тўғрисидаги талабларини депутатларга эслатиб ўтди ва қўмита раиси Василика Хузига сўз берди.
У эса, ўз навбатида, президентлик сайловлари биринчи турини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботни ўқиб берди. Қўмита президентлик лавозими учун бирорта ҳам номзод илгари сурилмаганлигини қайд этиб, конституцияга мувофиқ, ушбу раунд якунланганлиги ҳақида қарор қилди.
Мамлакатдаги мухолифат парламент мажлисига нисбатан бойкот эълон қилиб, ўтиш ҳукуматини чақириш ва янги сайловлар ўтказишни талаб қилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)