Испаниянинг «Барселона» клуби Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалида тақдирга тан берди. Туриннинг «Ювентус» клуби билан рақобат ҳосил қилган Луис Энрике шогирдлари 180 дақиқа давомида рақиб дарвозасига йўл топа олмади.
Томонларнинг Италиядаги ўйини «Юве»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган бўлса, жавоб ўйинида ҳисоб очилмади — 0:0. Бу жамоалар сўнгги бор икки йил аввал Чемпионлар лигасининг финалида тўқнаш келган бўлиб, ўшанда каталонияликлар 3:1 ҳисобида ғолиб чиққан ва кубокни қўлга киритганди.
Маълумот учун, «Ювентус»га қадар Мадриднинг «Атлетико» ва «Реал» клублари ҳам ярим финал масаласини ижобий ҳал қила олганди.
Европа Чемпионлар лигаси Чорак финал 19 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)