Мадриднинг «Реал» клуби Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалида кетма-кет еттинчи бор тўп суради ва бу ҳозирча энг яхши натижадир.
Зинедин Зидан бошчилик қилаётган клуб кетма-кет еттинчи муваффақият йўлида Германиянинг «Бавария» клубига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди. Мюнхенда 2:1 ҳисобида ғолиб чиққан «Қироллик клуби», ўз майдонида 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Бунга қадар рекордни биринчи бўлиб «Барселона» ўрнатган бўлиб, каталонияликлар 2008—2013 йиллар оралиғида кетма-кет олти бор ярим финалга қадар етиб келганди. Ўтган мавсум эса Зидан бошқарувидаги «Реал» ўша рекордни такрорлаб, якунда чемпион бўлганди. Энди эса рекорд тўлиқ янгиланди.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасида ҳали ҳеч бир жамоага кетма-кет икки бор зафар қучиш насиб қилмаган. Бу борада «Реал»нинг имкониятлари сақланиб турибди. Мадрид супер клуби мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)