Александр Мочинов мураббийлик қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сербияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
ЎФФ хабарига кўра, Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган ўзбекистонлик футболчилар Белград шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Унинг доирасида Сербия ёшларига қарши икки ўйин ўтказиш режалаштирилган бўлиб, иккинчи тўқнашув 20 апрель санасига тайин қилинган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 31 октябрь куни қитъа чемпионатининг саралаш босқичини бошлайди.
Ўртоқлик ўйини Белград, Сербия 18 апрель, сешанба
Изоҳ (0)