Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида номаълум шахс Бобур кўчасида жойлашган «Ал-Қаср» кафеси олдида 1989 йилда туғилган фуқаронинг Spark русумли автомашинасининг орқа ўриндиғида турган, ичида 7,6 миллион сўм пули бўлган целлофан пакетни олиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
Ички ишлар органлари ходимларининг тезкорликда кўрган чоралари натижасида жиноятни содир этганликда гумонланиб, 1983 йил ва 1994 йилда туғилган, Сирғали туманида яшовчи икки шахс қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)