Украина чегарачилари Қримдаги Украина—Россия чегарасида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларини тўхтатиб қолди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
«Чегарачилар Қрим маъмурий чегараларида яриморолга тегишли ҳужжатларсиз келган олти ўзбекистонликни аниқлади. Мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан барча хорижий фуқароларга уч йил давомида Украина ҳудудига кириш тақиқланди», — дейилади Украина давлат чегара хизмати ахборотида.
Қайд этишларича, Ўзбекистон фуқаролари Қрим ҳудудига айни вақтда ишламаётган чегара пункти орқали ўтган ва уларда Қримга кириш учун тегишли рухсатнома бўлмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)