18 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Улуғбек Назаров ишдан бўшатилди. Миграция агентлиги ўтказган Жанубий Кореяда ишлаш истагидаги фуқароларни рўйхатга олиш натижалари бекор қилинди.
2. Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси бошқа ном ва вазифалар билан қайта ташкил этилди. Янги қўмитанинг тўлиқ номи — Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси.
3. Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Туман ҳокими март ойи охирида лавозимидан озод этилган эди.
4. Рақобат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятов Чилонзор туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Ўзбекистон Президентининг 12 апрелдаги ташрифидан сўнг ишдан кетган.
5. Юнусободда «пойга ўйнаган» Mercedes автобуслари бир-бири билан тўқнашди. Тўқнашув 60- ва 72-йўналишларда ҳаракатланувчи автобуслар ўртасида юз бергани айтилмоқда.
Бонусига — Интизомсиз раҳбарларга янгича жазо (ёки ишончни оқлаш учун яна бир имконият)
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)