Бизнесмен Даг Дервин Tesla автомобилини буюртма қилиш ҳақидаги қарорини ўзгартирди ва АҚШнинг янги президенти сайловчиларда сохта тасаввур ҳосил қилиш учун гўёки Илон Маскдан фойдаланган деган хулосага келди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда, деб ёзади TJournal.
Тақдир тақозоси билан Дервин битимни Дональд Трамп лавозимга сайланган куни бекор қилди. Тадбиркор иқлим ўзгаришини рад этаётган янги сайланган президент ва унинг атрофидагиларга қарши эканлигини кўрсатиш учун Tesla Model S автомобилини харид қилишга қарор қилган эди.
Бироқ Дервин автомобилни кутаётиб, Илон Маск Трамп билан учрашганлиги ва Оқ уй янги маъмуриятининг бир нечта қўмиталарига қўшилганлигидан хабар топди. Автомобиль тайёр эканлиги ҳақида хабар келганда эса буюртмани бекор қилишга қарор қилди. Машина учун сарфлашни режалаштирган маблағни (150 минг доллар атрофида) эса Америка фуқаролар эркинлиги жамиятига хайрия қилди.
Дервиннинг фикрича, Трамп Маскдан тарғибот қуроли сифатида фойдаланган. Унинг шахсий норозилиги Маскнинг Трамп билан ҳар қандай алоқасини тўхтатишга эришиш мақсади кўзланган оммавий кампанияга айланди.
Дервин яқинда Tesla штаб-квартираси ва Кремний водийси олдида пайдо бўлган биллбордлар ўрнатилишини молиялаштирди. Плакатларга «Илон, илтимос, Трампни тарк эт» деб ёзилган эди.
Дервин Трамп ва Маскка қарши норозилик учун икки миллион доллар сарфлашга тайёр.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)