Туркиянинг Диёрбакир вилоятида фуқароларнинг икки гуруҳи ўртасида юзага келган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Можаро мамлакатда конституцияга ўзгартириш киритиш ва президентлик бошқаруви тизимига ўтиш масалалари бўйича ташкил этилган умумхалқ референдум вақтида юзага келди.
Отишма мактабда жойлашган овоз бериш участкаси яқинида содир бўлди. Тахминларга кўра, можарога иштирокчилар сиёсий қарашларининг хилма-хиллиги сабаб бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)