2016 йилда хитойлик сайёҳлар чет эл сафарлари давомида энг кўп пул сарфлади. Бу ҳақда Жаҳон сайёҳлик ташкилот (УНWТО) маълум қилди, деб хабар бермоқда Global Times.
Хитой фуқаролари ўтган йили саёҳат давомида 261 миллиард доллар сарфлади. Ушбу кўрсаткич 2015 йилгига нисбатан 12 фоиз ошди.
АҚШ сайёҳлари 122 миллиард доллар сарфлаган ҳолда рейтингда 2-ўринни эгаллади. Кучли учликка 81 миллиард долларлик сарф-харажат билан Германия фуқаролари кирди.
Тўртинчи ўрин Буюк Британияга (64 миллиард доллар) насиб қилган бўлса, Франция (41 миллиард доллар) бешинчи ўриндан жой олди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)