Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки ўйинида «Aтлетико Мадрид» ўз майдонида «Лестер»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейин Крейг Шекспир ва Диего Симеоне ўйин борасида тўхталиб ўтди.
Албатта, имконият сақланиб қолган. Олдинда қийин вазифа турибди, турнирда иштирок этишни давом эттиришни истаймиз. Биз уйда кучлимиз ва мухлисларимиз ЕЧЛ ўйинларини яхши кўради. Уэс Морган жавоб ўйинига қадар тикланишига умид қилиб қоламиз.Крейг Шекспир, «Лестер» бош мураббийи
Гризманн – ажойиб футболчи, у майдоннинг қайси позициясида ўйнашини ҳам билмайман. У майдоннинг барча қисмларида ишлайди. Антуан марказий ҳужумчи сифатида гол уради, ярим ҳимоячи сифатида голли узатмалар беради, ҳимояда ҳам муносиб ҳаракат қилади. Мавсум якуни муҳим, у буни яхши тушуниб турибди.
Мавзуга доир: «Бавария» — «Реал» учрашуви тақдирини Роналду ҳал қилди. Ўйиндан сўнг мураббийлар нималар деди?
Изоҳ (0)