МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво мудофааси масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳаво мудофааси бўйича жанговар навбатчилик жараёнини такомиллаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ҳаво-космик кучлари бош қўмондонининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Павел Кураченко журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«МДҲ Ҳаво мудофааси бирлашган тизими кучлари ва воситалари томонидан жанговар навбатчиликни ўташдаги ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқдик», — деди у.
Генерал тегишли тавсиялар 2016 йилнинг октябрида ўтказилган МДҲга аъзо мамлакатлар Ҳаво мудофааси бирлашган тизимлари навбатчи кучларининг қўшма машғулотидан сўнг ишлаб чиқилганлигига аниқлик киритди. Таклифлар қонунчилик базаси билан бир қаторда бирлашган тизим техник таъминотига ҳам дахлдор.
Кураченко машғулотда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон иштирок этганлигини эслатиб ўтди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)