АҚШ президенти Дональд Трампнинг саёҳат ва сафарлари сарфи бир йил давомида ўтмишдоши Барак Обаманинг 8 йил давомидаги шундай харажатларидан ошиб кетади. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Трампнинг Флоридадаги хусусий клубига ташрифлари президентлик лавозимини эгаллаган илк 80 кун мобайнида 20 миллион долларга тушди. У Палм-Бичдаги Мар-а-Лаго қароргоҳида умумий ҳисобда 21 кун бўлди. Бу сафарлар харажатларининг жами қиймати 21,6 миллион долларни ташкил этади.
Обама президентлик лавозимидаги 8 йил мобайнида сафарларга салкам 97 миллион доллар сарфлаганди. Улар ўз ичига иш юзасидан ташрифлар ва шахсий саёҳатлар, хусусан, Аспенда чанғи учиш, Массачусетсдаги оилавий ҳордиқни ўз ичига олганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)