Сайёҳлар Римдаги Треви фавворасига 2016 йилда жами қиймати 1,4 миллион еврога тенг танга ташлаган. Бу ҳақда Италиянинг La Repubblica газетаси хабар берди.
Бундай ҳисоб-китоблар сўнгги марта 2013 йилда эълон қилинган, янги натижа аввалгисидан 100 минг еврога кўпроқдир.
Статистикага кўра, саёҳатчилар фавворага евро, доллар ва иеналарни ташлашни афзал кўради, аммо охирги вақтларда фавворада кўпроқ Австралия долларлари учрамоқда.
Пуллар Caritas католик хайрия ташкилотига топширилади, у маблағни камбағал оилалар учун бепул супермаркет ва емакхоналар, қашшоқлар учун бошпаналар ва бошқа лойиҳаларга йўналтиради.
Ривоятларга кўра, Треви фавворасига орқа билан туриб, танга ташлаган одам Римга яна қайтиб келади.
Изоҳ (0)