Сунъий йўлдошдан олинган янги суратлар Шимолий Корея тез орада яна бир ядро синовини ўтказишидан далолат бермоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
The New York Times қайд этишича, бу КХДРнинг сўнгги ўн йилликдаги олтинчи ва «эҳтимол, энг кучли портлатувчи синови» бўлади. Хабарларга кўра, сунъий йўлдошдан олинган суратларни ўрганишда экспертлар Шимолий Корея ўз ядро синовларини ўтказиши тахмин қилинаётган Мантапсан тоғида фаол ҳаракатни кузатган.
Таҳлилчилар айтишича, КХДР байрам саналарини кўпинча ҳарбий куч намойиши билан нишонлайди. Уларнинг фикрича, мамлакат янги синовни ўз асосчиси Ким Ир Сеннинг туғилган куни — 15 апрелда ўтказиши мумкин.
Изоҳ (0)