Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар лигасининг ярим финали сари биринчи қадамни ташлади. Мюнхенда «Бавария» меҳмони бўлган Зидан жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди.
Биринчи бўлимда мезбонлар олдинга чиқиб олишни уддалади. Тайм якунида Видалнинг ўзи пенальтидан аниқ фойдалана олмади.
Иккинчи бўлимда эса Карло Анчелотти жамоаси Криштиану Роналдудан иккита гол қабул қилиб олди — 1:2. 61-дақиқада италиялик Никола Риццоли «Бавария» футболчисини майдондан четлатди.
Маълумот учун, Хосеп Гвардиола мураббийлигида «Бавария» Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борарди. Анчелотти жамоаси эса чорак финалда қолиб кетишга яқин.
«Реал» Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Мусобақа тарихида ҳали ҳеч бир клуб кетма-кет икки бор зафар қучишни уддалай олмаган. «Реал»да бунинг учун имконият бор.
Европа Чемпионлар лигаси Чорак финал 12 апрель, чоршанба