Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов мамлакат Биринчи лигасидан жой олган «НБУ-Осиё» — «Зомин» ўйинига ҳакам этиб тайинлангани хабар берилганди. Бунинг сабаби «Championat.asia» нашрида ошкор этилди.
Осиё футбол конфедерацияси қитъа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал ўйинларидан бошлаб майдондаги ҳакамлар сонини 5 тага етказишни режалаштирган. Бунда дарвозалар ортида ҳам бир нафардан ҳакам бўлади.
Равшан Эрматов учун эса бу янги мактаб. Ўзбекистонлик рефери футболга кириб келаётган янги қоидаларга мослашиши керак. Шундан келиб чиқиб, ПФЛ унга Биринчи лигада шароит яратиб берган.
Маълум қилинишича, 13 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган «НБУ-Осиё» — «Зомин» ўйинида беш нафар ҳакам ишлайди. Равшан Эрматов бунда дарвоза ортидаги ҳакамларга ҳам суянади.
Маълумот учун, Равшан Эрматов ва унинг бригадаси 15 апрель куни бўлиб ўтадиган Олий лиганинг марказий ўйинини ҳам бошқаради: «Локомотив» — «Насаф».
Изоҳ (0)