АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон Американинг яна бир собиқ президенти катта Жорж Бушга пайпоқ совға қилди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Клинтоннинг сўзларига қараганда, у катта Буш ва унинг рафиқасини кўриш учун Хюстонга борган. Американинг собиқ президентлари фарзандлари, набиралари, эски ва янги замонлар ҳақида суҳбатлашди.
Катта Буш анчадан буён ёрқин ва ноодатий пайпоқларни йиғади, шунинг учун Клинтон унинг коллекциясига навбатдаги экспонатни ҳадя қилди.
2013 йилда америкаликлар акция уюштирган эди — улар катта Бушнинг туғилган кунида рангли пайпоқлардаги суратларни совға қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)