«Жуно» сайёралараро зонди 27 март куни Юпитер юзаси яқинидан учиб ўтди ва унинг булутларини бор-йўғи 12,7 минг километр масофадан суратга олди, деб ёзади Meduza.
«Жуно» суратга олиши керак бўлган жой овоз бериш орқали аниқланди: бу турли атмосфера ҳодисалари туташадиган жой бўлди.
Юпитер булутларининг яна бир суратини «Жуно» февраль ойида 14,5 минг километр масофадан олган. Зонднинг сайёра юзасига кейинги яқинлашуви май ойида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)