Amazon асосчиси ва Blue Origin аэрокосмик компанияси раҳбари Жефф Безос ўзининг элтувчи ракетасини яратиш учун ҳар йили 1 миллиард долларлик акцияларни сотишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади TJournal. Шу билан бирга у бутун ишланмани 2,5 миллиард долларга баҳолади.
Безоснинг сўзларига кўра, у ўзининг иккинчи компанияси Blue Origin’ни ўз харажатларини ўзи қоплайдиган қилиш учун Amazon акцияларини сотади. Унинг таъкидлашича, ракетани учувчилар ва муҳандислар билан биргаликда синаш ишлари энг эртаси билан 2018 йилда бошланади.
Amazon раҳбари коинотга парвозларни арзонроқ қилиб, «миллионлаб кишиларга Ерда эмас (коинотда) яшаш ва ишлаш» учун имконият яратиш ниятида эканлигини айтди. Айни пайтда Безос Blue Origin’нинг 11 дақиқалик парвозини доимий қилишни режалаштирмоқда. У олти йўловчига Ерни 100 км баландликдан кўрсатиш имконини беради.
Шунингдек, Безос коинотга кемалар ва сунъий йўлдошларни етказа оладиган New Glenn оғир элтувчи ракетасини қуриш режаларини маълум қилди. У ўз ғояси Элон Маск синовлари ва SpaceX билан ўхшаш эканлигини тан олди, бироқ уларнинг «муҳандислик ёндашувлари» фарқланишини таъкидлади.
Изоҳ (0)