Қорақалпоғистонда халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгашининг 24-сессияси бўлиб ўтди, деб ёзади «Қорақалпоғистон янгиликлари» нашри.
Сессияда, Данегулов Рашид — Тахтакўпир тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига, Нурманов Тўлепберген — Тахтакўпир тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, Генжемуратов Оразбай — Тахтакўпир тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маданий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Олдинроқ, Тахтакўпир туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)