Қорақалпоғитонда Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Қорақалпоғистон янгиликлари» нашри хабар берди.
Сессияда туман ҳокими лавозимига «Адилет-Тахта» машина-трактор парки бошлиғи бўлиб ишлаб келган Адилов Жамбул Ағитаевич номзоди таклиф этилди.
Таклиф қилинган номзодни «Нуроний» фонди туман бўлими бошлиғи Ж.Аманшаев, 7-сонли «Қуаниш жарма» сайлов округидан депутат П.Сапаров, туман хотин-қизлар қўмитасининг бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси А.Аллиярова ва Ўзбекистон Қаҳрамони С.Сейтназаровлар қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.
Сессияда Ж.Адилов Тахтакўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)