• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шу йил 11 апрель куни кенгайтирилган видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА (архив)

    Фото: ЎзА (архив)

    Унда Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари раҳбарлари, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, компания ва уюшмалар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, мамлакат шаҳар ва туманлари ҳокимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Селектор йиғилишида дастлаб ҳаётий муҳим масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишларнинг аҳволи муҳокама қилинди.

    Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда Президентнинг Виртуал қабулхонаси ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлагани халқ манфаатларини таъминлаш, мамлакатни янгилаш ва демократлаштириш йўлидаги улкан амалий қадам бўлгани алоҳида таъкидланди.

    Жорий йил бошидан буён Виртуал қабулхонага 315 мингта мурожаат келиб тушган. Жойлардаги Халқ қабулхоналарида 47 мингдан ортиқ фуқаро қабул қилинган ва уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилган.

    Шу билан бирга, жойларда баъзи раҳбарларнинг аҳолининг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжлари ва ҳақли талабларига бефарқ муносабатда бўлаётгани кўзга ташланмоқда. Шикоятларнинг 70 фоизи бевосита маҳаллий ҳокимлик ва идораларнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича бўлса-да, афсуски, кўтарилаётган муаммолар жойида ҳал этилмасдан қолмоқда. Шунинг учун аҳоли ва юридик шахслар марказий идораларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.

    Йиғилишда мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, бош вазир Абдулла Арипов, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергановга кўплаб мурожаатлар, айниқса, такрорий мурожаатларга сабаб бўлаётган тизимли муаммоларни бир ой муддатда ўрганиб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан комплекс таклифлар тайёрлаш вазифаси топширилди.

    Селектор йиғилишида кун тартибидаги навбатдаги масала – мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

    Мустақиллик йилларида озиқ-овқат хавфсизлиги ва мустақиллигини таъминлаш соҳасида улкан ишлар амалга оширилгани, йилдан йилга халқ фаровонлиги ортиб, турмуш даражаси ва сифати юксалиб бораётгани қайд этилди. Ўзбекистон тарихан қисқа муддатда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан нафақат ўз аҳолисини тўлиқ таъминлашга эришгани, балки экспортга маҳсулот етказиб бераётгани ўтган йиллар давомида соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижасидир.

    Айни вақтда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бу борада жиддий оқсоқлик кўзга ташланмоқда. Баъзи минтақаларда яратилаётган қулай шароит ва имкониятларга қарамасдан, айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ўз аҳолисини тўлиқ таъминлашга эришилмаган. Масалан, Қашқадарё вилоятида маҳаллий аҳолини ҳудудда етиштирилган мева билан таъминлаш даражаси 71 фоизни, Сирдарё вилоятида 85 фоизни ташкил этмоқда. Бу албатта ҳеч кимни қаноатлантирмайди.

    Йиғилишда бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўлларидан бири — бу аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиши билан узвий боғлиқ экани таъкидланди. Афсуски, бу борадаги аҳвол ҳамма жойда ҳам талаб даражасида, деб бўлмайди. Масалан, жорий йил давомида ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатдики, Навоий вилоятида 27 фоиз, Самарқанд вилоятида 45 фоиз, Бухоро вилоятида 47 фоиз, Жиззах вилоятида 50 фоиз томорқа ерларида, афсуски, озиқ-овқат экинлари ва мевали дарахтлар экилмаган.

    Ана шу масалаларни ҳал қилиш юзасидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликлар раҳбарларига озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси топширилди. Жумладан, мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган 66 тумандаги 455 минг гектар унумдор ердан, 2017—2020 йилларда пахта ва ғалладан бўшайдиган 215 минг гектар майдондан унумли фойдаланиш зарурлигига урғу берилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги 4 миллион 600 минг хонадонга тегишли 515 минг гектар томорқа ерларига жорий йилнинг 1 майига қадар озиқ-овқат экинларини тўлиқ экишни таъминлаш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Селектор йиғилишида яна бир муҳим масала — ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий раҳбарларнинг ўрни ва масъулиятини ошириш масаласи кўриб чиқилди. Аввало, маҳаллий раҳбарларнинг жойларда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаси ва экспортни кенгайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли жон бошига даромадлар ўсишини таъминлашга қаратилган ишларни ташкил қилиш ва уларнинг қатъий назоратини амалга ошириш борасидаги муҳим вазифалари белгиланди. Маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни халққа бегона бўлган турли оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Жойлардаги молия-солиқ органларининг асосий вазифаси сифатида маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча захираларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

    «Биз барчамиз мамлакатимиз ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан изчил ва мутаносиб ривожлантириш, халқимиз билан доимий ва очиқ мулоқот олиб бориш орқали юртдошларимизни ташвишга солаётган ҳаётий муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал этиш, аҳоли учун ҳар томонлама муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича кенг кўламли вазифаларни ўз зиммамизга олганимизни доимо ёдимизда тутиб, шу асосда фаол иш олиб боришимиз керак», — деб таъкидлади Ўзбекистон Президенти.

    Бу вазифаларни бажариш Ўзбекистон Президенти, бош вазир ва унинг ўринбосарлари, ҳукуматнинг ҳар бир аъзосидан бошлаб, энг қуйи бўғиндаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари, барча ходимлардан масъулиятни чуқур ҳис этиб, қатъий тартиб-интизом билан фидокорона меҳнат қилишни, энг муҳими, амалий натижаларга эришишни талаб этиши алоҳида қайд этилди.

    «Мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳар бир қонун, фармон, қарор ва фармойиш, барча топшириқлар ўз вақтида, сифатли ва сўзсиз бажарилиши зарур», — деди Ўзбекистон Президенти.

    Йиғилишда Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, бош вазир ўринбосарлари, бош прокурор, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, республика туманлари ва шаҳарлари ҳокимлари, маҳаллий идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

    Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгиланди.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    11.04.2017, 22:36   Изоҳ (0)   46670
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Marketing premium 2017 истеъмолчилар эътирофига сазовор бўлган брендларни аниқлади

    11.04.2017, 21:49

    Тошкентдан Душанбега биринчи авиарейс, Россияда 90 кунда 1629 дона машина сотган GM Uzbekistan, дипломлари Ўзбекистонда синовларсиз тан олинадиган чет элнинг 500 т...

    11.04.2017, 21:09

    Сергели туманида нафақахўрни уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган Lacetti ҳайдовчиси қўлга олинди

    11.04.2017, 19:35

    Шавкат Мирзиёев Миср президентига ҳамдардлик билдирди

    11.04.2017, 18:55

    Жиззахда Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси Ислом Каримов деб қайта номланди

    11.04.2017, 18:17

    «Сочная Долина» шаҳар экологиясини яхшилаш бўйича акция ўтказмоқда

    11.04.2017, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.