Хонанда Шароф Муқимов актриса Ситора Алимжоновага уйлангани ҳақидаги саволларга очиқ-ойдин жавоб берди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Мухлисларимиздан кўп саволлар ёғилмоқда. «Сиз Ситора Алимжонова билан турмуш қурдингизми?» қабилидаги саволлар келмоқда. Тўғри, ҳаётим давомида 8 маротаба куёвлик либосларида келин ёнида менга куёв бўлиб туришлик насиб этган. Шулардан 7 таси ижодий, яъни кино ва клипларда, кўрсатув лойиҳаларида куёв образи менга берилган. Лекин ҳаётим давомида чиндан бир маротаба реал куёв бўлганман.Шароф Муқимов, хонанда
Аввалроқ хонанда Шароф Муқимов ва актриса Ситора Алимжоноваларнинг келин-куёв образидаги суратлари тарқалганидан сўнг, интернет фойдаланувчилари ўртасида турли миш-мишлар тарқалган эди.
Шароф Муқимов мазкур суратлар сайтлардан бирининг лойиҳаси учун олинганлигини ҳам айтиб ўтди. Ситора Алимжонова эса ушбу суратларга изоҳ берганида, телефонига ҳақоратли СМСлар келаётганини маълум қилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)