«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тожикистон пойтахти Душанбега мунтазам рейсларни 11 апрелдан бошлайди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Авиакомпания матбуот хизматидан маълум қилишларича, парвозлар A320 лайнерларида ҳафтасига икки марта қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт кўрсатилган):
Сешанба
HY717: Тошкент (07:20) — Душанбе (08:20)HY718: Душанбе (09:50) — Тошкент (10:50)
Шанба
HY717: Тошкент (11:10) — Душанбе (12:10)HY718: Душанбе (13:40) — Тошкент (14:40)
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон пойтахтига илк рейс 4 апрель кунига режалаштирилган, бироқ амалга ошмаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)