Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

5 апрель, жума куни кундузи Стокгольм марказида юк машинаси пиёдалар устига босиб борди. Уч киши ҳалок бўлган, камида саккиз киши тан жароҳати олган. Швеция бош вазирининг «мавжуд маълумотларга таяниб» маълум қилишича, бунда гап теракт ҳақида бормоқда. Ҳужум ҳақидаги хабарлардан кўп ўтмай швед нашрлари гумонланувчи қўлга олингани ҳақида ахборот берди. Meduza нашри Стокгольм марказидаги теракт юзасидан асосий маълумотларни бир саҳифага жамлади.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Ҳужум Стокгольмнинг қоқ марказида юз берди. Юк машинаси Дротнинггатан пиёдалар кўчасидаги одамларнинг устига босиб борган, сўнг Åhlens универмаги ойнасига бориб урилган. Швеция ҳукумати маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бироқ ОАВ уч ва ҳатто беш киши қурбон бўлгани ҳақида ёзмоқда. Камида саккиз киши жабрланган. Шунингдек, ҳодиса жойи яқинида отишма овозлари эшитилгани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлган эди, бироқ бу ҳозирча тасдиқланмади.

Юк машинаси Швециянинг Spendrups компаниясига тегишли эди. Компания вакилларининг маълум қилишича, машина ҳужумдан бироз аввал ўғирланган. 7 апрель куни машина Стокгольмдаги дўконлар ва ресторанлар бўйлаб маҳсулот тарқатган, ҳайдовчи Caliente ресторани олдида маҳсулотни тушириш учун машинадан тушган вақтида, номаълум шахс машинага ўтириб, уни олиб қочган. Spendrups вакилининг қўшимча қилишича, компания ҳайдовчиси жабрланмаган.

Швеция бош вазири юз берган ҳодисани дарҳол теракт деб атади. «Швеция ҳужумга учради», — деди сиёсий арбоб. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ихтиёрида мавжуд барча маълумотлар гап террорчилик ҳаракати ҳақида бораётганини кўрсатмоқда. Лёвеннинг қўшимча қилишича, полициячилар ҳужумни уюштиришда гумон қилинган шахс қўлга олинганини маълум қилди, бироқ полиция ҳозирча мазкур баёнотни тасдиқлаганича йўқ.

Стокгольмдаги терактдан сўнг шаҳар метроси ёпилди. Бундан ташқари, полиция талабига мувофиқ шаҳарнинг марказий вокзали билан боғланган барча темирйўл бўлакларида ҳаракат тўхтатилди. Вокзал биносидан барча йўловчилар олиб чиқилган, ОАВ хабарига кўра, эвакуация вақтида ваҳима юзага келган. Швеция парламенти биноси ўраб олинган, ҳукумат аҳолини имкон қадар шаҳар марказига бормасликка чақирмоқда.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда