5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳри, Яккасарой ва Сирғали туманидаги Халқ қабулхоналари томонидан аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида хабар берилди.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим, Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия вазирликлари, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия ва картография давлат қўмитаси, Марказий банк, «Ўзавтойўл» компанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, суд идоралари раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига туман аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.
Таҳлил натижаларига кўра, жорий йилнинг 4 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига мамлакатимиз фуқаролари ва тадбиркорларидан Яккасарой тумани бўйича мурожаатлар сони жами 6 236 тани ташкил қилади. Шундан, 2 807 таси жисмоний шахслардан, 429 таси юридик шахслардан келиб тушган.Бундан ташқари, келиб тушган мурожаатларнинг 5 592 таси (89,7%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 644 та (10,3%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.
Яккасарой туманидан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда мурожаатларнинг асосий қисми қуйидаги масалалар бўйича эканлиги аниқланди:
- Уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг тамирга муҳтожлиги юзасидан масаласи бўйича 1 046 та мурожаат (16,8%);- Банк-молия масалалари бўйича 508 та мурожаат (8,1%);- Судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши бўйича 440 та мурожаат (7,1%);- Фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш масалалари бўйича 336 та мурожаат (5,4%);- Моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 311 та мурожаат (5,0%);- Суд қарорларининг ижро этилиши масалалари бўйича 303 та (4,9%);- Меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича 239 та мурожаат (3,8%);- Суриштирув ва тергов масалалари бўйича 207 та мурожаат (3,3%);- Ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги масалалари, шу жумладан йўлларни таъмирлаш масалалари бўйича 169 та мурожаат (2,7%);- Таълим соҳасидаги масалалар бўйича 164 та мурожаат (2,6%);- Иссиқлик таъминоти масаласи бўйича 117 та мурожаат (1,9%);- Соғлиқни сақлаш масаласи бўйича 103 та мурожаат (1,7%);- Транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари масаласи бўйича 106 та мурожаат (1,7%);- Табий газ таъминоти масаласи бўйича 99 та мурожаат (1,6%);- Тадбиркорлик субъэктлари ҳамда мулкдорлар фаолиятига боғлиқ бошқа масалалари бўйича 63 та мурожаат (1,0%);- Электр таъминоти масаласи, шу жумладан электр энергиясини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича 63 та (1,0%) келиб тушган.
Тошкент шаҳри Сирғали тумани бўйича мурожаатлар сони жами 12 557 тани ташкил қилади. Шундан, 12 162 таси жисмоний шахслардан, 395 таси юридик шахслардан келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 10 813 таси (86,1%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 1 744 та (13,9%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.
Сирғали туманидан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда мурожаатларнинг асосий қисми қуйидаги масалалар бўйича эканлиги аниқланди:
- Уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг тамирга муҳтожлиги юзасидан масаласи бўйича 2 941 та мурожаат (23,4%);- Банк-молия масалалари бўйича 933 та мурожаат (7,4%);- Моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 826 та мурожаат (6,6%);- Фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш масалалари бўйича 917 та мурожаат (7,3%);- Судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши бўйича 680 та мурожаат (5,4%);- Ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги масалалари, шу жумладан йўлларни таъмирлаш масалалари бўйича 414 та мурожаат (3,3%);- Меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича 652 та мурожаат (5,2%);- Суд қарорларининг ижро этилиши масалалари бўйича 535 та (4,3%);- Суриштирув ва тергов масалалари бўйича 370 та мурожаат (2,9%);- Таълим соҳасидаги масалалар бўйича 272 та мурожаат (2,2%);- Иссиқлик таъминоти масаласи бўйича 141 та мурожаат (1,1%);- Соғлиқни сақлаш масаласи бўйича 263 та мурожаат (2,1%);- Транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари масаласи бўйича 178 та мурожаат (1,4%);- Табий газ таъминоти масаласи бўйича 115 та мурожаат (0,9%);- Тадбиркорлик субъэктлари ҳамда мулкдорлар фаолиятига боғлиқ бошқа масалалари бўйича 78 та мурожаат (0,6%);- Электр таъминоти масаласи, шу жумладан электр энергиясини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича 190 та (1,5%) келиб тушган.
Сайёр қабулда туманлар фуқаролари томонидан йўлланган 180 дан зиёд мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди. Фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан бевосита тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга бевосита мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.
Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.
Изоҳ (0)