Стокгольмда Epicenter коворкинги ходимларига эшикларни очиш, принтердан фойдаланиш, шунингдек, тушликлар учун ҳақ тўлаш имконини берувчи махсус чиплар ўрнатишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда The Next Web хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Epicenter бош директори Патрик Местертон бундай имплантатларни қулай деб ҳисоблайди. Чунки улар кишиларга электрон ўтказгич, кредит карточка ва бошқаларни ўзи билан олиб юрмаслик имконини беради.
Чип бош ва кўрсаткич бармоқлар ўртасига ўрнатилади ва аллақачон коворкингнинг 150 нафар ходими ундан фойдаланмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)