Режиссёр Отабек Мирзахоловнинг «Жоним йиғлоқи» фильми апрель ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақида, Алишер Навоий номидаги киносарой томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Апрель ойининг биринчи ҳафтаси кинорейтингида «Жоним йиғлоқи»дан кейинги ўринларни Рустам Саъдиевнинг «Эр бермоқ, жон бермоқ 2», Иқбол Мелиқўзиевнинг «Кетаман дедимми, кетаман», Рихсивой Муҳаммаджоновнинг «Иснод», Улуғбек Юнусовнинг «Айғоқчи кампир 007» фильмлари банд этган.Маълумот учун, ҳозирда Алишер Навоий номли киносаройда «Оҳ, Салима, Салима», «Коктейл», «Бебаҳогинам», «Еттинчи қават», «Вой дод 2» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.
Фильмлар намойишлари жадвали билан «Дарё.Афиша»да танишиш мумкин.
27 март — 2 апрель оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Жоним йиғлоқи» (комедия)Режиссёр – Отабек Мирзахолов
2-ўрин. «Эр бермоқ, жон бермоқ 2» (комедияли мелодрама)Режиссёр — Рустам Саъдиев
3-ўрин. «Кетаман дедимми, кетаман» (комедия)Режиссёр — Иқбол Мелиқўзиев
4-ўрин. «Иснод» (драма)Режиссёр — Рихсивой Муҳаммаджонов
5-ўрин. «Айғоқчи кампир 007» (комедия)Режиссёр — Улуғбек Юнусов
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)