АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп отаси — Дональд Трампни қандай танқид қилишини сўзлаб берди. Бу ҳақда The Cut нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
«Овозингизни эшитишлари учун кўп усуллар мавжуд деб ҳисоблайман», — деди давлат раҳбарининг қизи.
Трампнинг сўзларига қараганда, баъзи ҳолатларда бу қаршилик ёки телевидениеда чиқиш бўлса, бошқа ҳолатларда «жим» ва «тўғридан-тўғри» таъсир кўрсатиш ҳам мумкин.
Президент қизининг таъкидлашича, унинг омма олдида чиқиш қилмаслиги у отасига «аччиқ ҳақиқат»ни гапирмаслигини англатмайди. Трамп аниқ бир мисолларни келтирмади. У вақт ўтиши билан у кўрсата оладиган таъсир ҳақида одамлар эҳтимол билмаслиги ҳам мумкинлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Иванка Трамп Оқ уй раҳбарининг маслаҳатчиси расмий мақомини олган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)